ТАҚРИЗ


 Истеъдодли шоир ва журналист, публицист Музаффар Муҳаммадназарнинг ижодий ишларига 

ТАҚРИЗ

  Мен Музаффар Муҳаммадназарнинг ижодини кузатиб, ўқиб бораман.
  Унинг ижтимоий тармоқда ва оммавий ахборот воситаларидаги фаоллиги, шеър ва бадиҳаларидаги таъсирчанлик, янгича ёндашувларни кузатганман.
  Ўзига хос услубга эга бўлган серқирра ижодкор десам муболаға қилмаган бўламан. У камтарин ва фидойи, меҳнатсевар ва меҳрибонлик каби инсоний гўзал фазилатлари билан оммага танилиб келмоқда.
  Ҳар бир ижодкорга ўзининг ҳурмати ва кенг оммага тарғибот қилишда беғараз ёрдами, оқибатлилиги унинг ёзишмаларида, ҳар бир ҳатти ҳаракатида сезилиб туради.
  Ижодига бир назар солсангиз, ҳақиқатни, муҳаббатни, садоқатни ва покликни тараннум этаётганини пайқаб оласиз. У шундай ўз услубига эга бўлган истеъдодли ижодкор. Ўзига хос поэтик овозга эга. Санъат соҳасида, театр соҳасида, рассомчилик ва ижод оламида ҳам ўзининг журналистлик фаолияти, тезкорлиги, қалами ўткирлиги билан хизмат қилиб келмоқда.
  М. Муҳаммадназар аҳолига медиасоводхонликни тарғиб этишда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
  Мен ижод ва ҳаёт йўлида барака тилайман, юксак парвозлар тилайман.

  Мансур ЮНУС,
  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси, Республика Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот