Журналист - жамиятнинг харорат ўлчагичидир


  27 Июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.  Шу куни чин маънода... озига шукр, йўғига сабр, борига қаноат қилиб яшаб келаётган журналист халқи  ўзларининг касб байрамларини нишонлайдилар.  Аслида журналист менинг назаримда жамиятнинг харорат ўлчагичидир. Уларсиз мезон ва меъёрларни англай олмаймиз. Уларсиз хақ ва ҳақиқатга эришолмаймиз. Уларсиз соф виждонга эга бўлолмаймиз. Журналист ўзинида унутиб яшайдиган халқ. Улар адолат учун курашади, меҳр учун жафо чекади, эзгулик учун куйиб ёнади. Ўйлаб кўрганмисиз сира журналистдан миллионер чиқмаган, негаки у сўнгги луқмасини ҳам ўзгаларга илинади. Доим ўзгалар дарду ҳасрати билан яшайди. Журналист ҳеч қачон гарчи муҳтож бўлсада ўзи учун ҳеч кимдан  ҳеч нарса сўрамайди. Аммо ўзгаларни бой қилиши, уйли, даромадли қилиши, ҳуқуқини ҳимоялаши,  эрк ва бахт хадя эта олиши мумеин. Уларсиз на инсонийлик на бурч, на масъулият ва на ўзлик асралади. Журналист деганда ўпкам тўлиб нафас оламан, юрагим хапқириб рохатланаман, қалбим қувониб фахрланаман. Мен шу касбни нонини халоллаб еяётганим учун оллохга бехисоб шукурлар айтаман. Шу соҳада меҳнат қилаётган ҳамкасбларимга таъзим қиламан, бу касбни эъзозлагани учун, бу касбга садоқат сақлагани учун, фарзандини шу касб орқасидан улғайтираётгани учун. Азиз устозим, ҳамкасбим, дўстим, дугонам, қадрдоним байрамингиз муборак бўлсин. Доимо қаламингиз қадрингизни баланд тутишига сабабчи бўлсин.

Феруза ОРИПОВА, 
журналист.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот