Шарофат Эрматовага табрик


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон ва Тожикистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, тележурналист - Шарофат Эрматовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! 
     Шарофатга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.  
     
     Маълумот: Шарофат Жўравоевна Эрматова - Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғида туғилган.
    1983 йил Тошкент маданият техникумини, 1990 йил Тошкент давлат маданият институтини муваффақиятли битирган. 
    1984 йилдан 1990 йилгача Республика "Ҳақиқати Ўзбекистон"  (ҳозирги "Овози точ,ик") газетасида фаолият кўрсатган. 1990 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида тожик тилидаги  кўрсатувлар ("Ширу-шакар", "Меҳрангез", "Рангинкамон") ҳамда ўзбек тилидаги "Ўзбекистон - умумий уйимиз", "Ягона оилада" каби кўрсатувларнинг муаллифи ва бошловчиси.
     Жамоатчилик ишларида ҳам фаол. 1989 йилдан Тошкент шаҳар "Ориёно" тожик миллий-маданий марказ фаоли ва маълум йиллар марказ Раиси сифатида қатор тадбир ва дўстлик кечаларини ташкил қилган ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилган. 
    2012-2018 йиллар Республика тожик маданият маркази Раиси сифатида фаолият олиб борган. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш борасида хайрли ишларни муваффақиятли ташкил этиб келмоқда. Кўп қиррали фаолияти ва самарали меҳнати Давлатимиз томонидан тақдирланган. У 2002 йил "Do'stlik" ордени ва 2007 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони билан мукофотланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот