Илҳом париси


   Қалби эзгуликларга йўғрилган, ҳар он ёнида "Илҳом париси" ҳамроҳ бўлган, ўзининг ёқимли ва таъсирли шеърлари билан катта кичикнинг кўнглига бирдек йўл топган, жудаям ибратли эртаклари билан болажонлар қалбини ром этган, ижод оламида ўз сўзи, ўз ўрнига эга, "Шеърият бўстони"нинг маликаларидан бири, камтар, оилада севимли бувижон, ҳар тонг мени бир гул ва бир чиройли тилак билан қутловчи меҳрибоним Зулфия опам Мўминованинг туғилган кунлари билан табриклайман.
   Ижтимоий тармоқларда Зулфия опам ижодини кузатиб борарканман, Ҳар ёзган сатридан ўзим учун нимадир ўрганаман.
   Ибратли битиклари, ҳажвий эртакларини қизиқиб ўқийман.
   Опажон Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Сизга оилавий бахт, тинчлик, хотиржамлик, ижодий ишларингизда баркамоллик тилайман.
   Ҳамиша элнинг ардоғида бўлинг. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўлсин.
   Бахтимизга ҳамиша соғ саломат юринг. Яратган Эгам Сизни яхшиликлар билан сийласин.

Ҳурмат билан - Маъруфа Солиева.