Озода Бекмуродовага табрик


    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, журналист - Озода Бекмуродовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Озодага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Маълумот: Озода Бекмуродова 1974 йил 12 июнда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туғилган. 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. У "Ўзбекистон адабиёти ва санъати", "Инсон ва қонун" ҳуқуқий газеталарида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида, "Ўзбекистон овози" газетаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ишлаган. Ҳозирда Яшнобод тумани ҳокими маслаҳатчиси.
  Озода Бекмуродованинг "Дилрабо Оқ шомлар"," Юрак зарбалари", "Мовий фурсатлар" каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари инглиз ва рус тилларига таржима қилинган, халқаро алманахларда чоп этилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот