Маҳфуза Мухторовага табрик


   Журналист, Ўзбекистон МТРК «Toshkent» телерадиоканалининг «Таҳлилий ва тарғибот дастурлари» бош муҳарририяти «Тарғибот дастурлари» бўлимининг 1-тоифали муҳаррири - Маҳфуза Мухторовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
   Маҳфузага соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар.

   Маълумот учун: Маҳфуза Мухторова 1990 йил 19 Май куни Тошкент вилоятида зиёли оиласида таваллуд топган. 2009-2013 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган.
   2013-2015 йиллар «Сабо» газетаси бўлим муҳаррири, 2015-2019 йилларда Ўзбекистон МТРК «Mahalla» ва «Toshkent» телерадиоканалларида муҳаррир ва масъул котиб лавозимларида ишлаган.
 Айни вақтда 2019 йилдан буён Ўзбекистон МТРК «Toshkent» телерадиоканалида 1-тоифали муҳаррир вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 
   Бугунги кунда ЎзЖОКУ магистранти ҳамдир.