Фатхулла Масудовга табрик


   Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, миллий театр директори, элимиз суйган ва ардоқлаган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Фатхулла Масудовни таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
   Истеъдодли актёр, адолатли раҳбар, соҳир овоз соҳиби, дубляж устаси, моҳир нотиқ, олийҳиммат инсон - Фатхулла Масудовга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик, фарзанду-набираларининг бахту-роҳатини, камолини кўриб юришини тилаймиз!
   Ҳурматли Фатхулла Масудов, ўзбек театр ва кино санъатининг равнақи йўлида фаолият юритишда асло ҳормай-толмай, ижодий парвозларингиз ҳамиша юксак бўлсин. Ўзбек халқининг, Миллий театр жамоасининг ва мухлисларингизнинг Сизга бўлган меҳр-муҳаббати чексиз ва беназирдир!!!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри, "Муқимий" номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри, "Нотиқлик санъати академияси" таълим муассасасининг ижодий жамоалари; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон чегара қўшинлари капитани, заҳирадаги офицер, хонанда - Юлдуз Абдуллаева ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.