Абдулла Орипов таваллуд топган кун


   Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов 1941 йилнинг 21 Март куни Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги Некўз қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни 1958 йили олтин медал билан тугатгач, Тошкент давлат университетининг журналистика факултетига кириб, уни 1963 йили муваффақиятли битирди.1963 йилдан бошлаб турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш уюшмасида раҳбар вазифаларида хизмат қилиб келди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раисидир.Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланиб, унинг биринчи шеърлар тўплами „Митти юлдуз" 1965- йили чоп этилган. Кейинчалик шоирнинг „Кўзларим йўлингда" (1967), „Онажон" (1969), „Руҳим" (1971), ,,0ъзбекистон", „Қасида" (1972), „Хотирот" (1974), „Юртим шамоли" (1974), „Ҳайрат" (1979), „Ҳаким ва ажал" (1980), „Нажот қалъаси" (1980), „Йиилар армони" (1983), „Сайланма" (1996) шеърий тўпламлари босилиб чиққан. Мазкур тўпламларга кирган шеърларни кўздан кечирар эканмиз, уларда шоирнинг ижоди, бадиий маҳорати йилдан йилга ўсиб, сайқаллашиб, камол топганига гувоҳ бўламиз.“Сайланма” тўпламидаги фикрлар туғёни, туғёнлар уммони бизни ҳайратга солади. Айниқса, Истиқлол ғояси, эл-юрт мустақиллиги, она-Ватанини озод ва обод кўриш истаги сатрдан сатига сайқал топиб, ажиб бир порлоқлик ҳосил қилади. Шоирнинг 60-йилларда ёзилган „Мен нечун севаман Ўзбекистонни", „0ъзбекистонда куз", „Куз" каби шеърларидаёқ Истиқлол нурлари жилва қилгандек боиади. Абдулла Орипов достоннавис ва драматург сифатидаҳам маълуқи ва машҳурдир. Хусусан, унинг „Жаннатга йўл" достони ва „Соҳибқирон" (1996) шеърий драмаси шоирга катта шуҳрат келтирган асарлардир. Айни пайтда у Ўзбекистон Республлкаси Давлат мадҳиясининг муаллифи ҳамдир. Абдулла Орипов истеъдодли таржимон сифатида Дантенинг „Илоҳий комедия" асарини ўзбек тилига юксак маҳорат билан ўгирган. А. Некрасов, Л. Украинка, Шевченко, Р. Ҳамзатов, Қ. Қулиев асарларини ҳам она тилига таржима қилган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг совриндори, Калифорния (АҚШ) Фан, Таълим, Саноат ва Санъат Халқаро академиясининг ҳақиқий аъзосидир. Мустақиллигимизнинг етти йиллигида унга биринчилардан бўлиб, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилган. 
     Абдулла Орипов 2016 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот