Юлдуз Абдуллаевага табрик


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон чегара қўшинлари капитани, заҳирадаги офицер, хонанда - Юлдуз Абдуллаева қизи - Фарангизхонимни турмушга узатганлиги муносабати билан муборакбод этамиз!  
   Тўй пойтахтимизнинг муҳташам ресторанларидан бири - "Осиё Гранд" ресторанида бўлиб ўтди. Тўйга таниқли санъаткорлар ва маданият соҳасининг вакиллари ташриф буюришди. Тўй жуда ихчам, чиройли тарзда ўтди. 
   Висол оқшомини Ўзбекистонда хизмат кўратган артистлар - Фатхулла Маъсудов ва Лола Элтоева олиб боришди.
   Юлдузхонимнинг куёви - Аъзамжон ва қизи - Фарангизхонимга бахт-саодат тилаймиз!