Баҳриддин Муқимга табрик

Нотиқлик санъати академиясининг вице президенти - Баҳриддин Муқимовни туғилган куни муносабати билан табриклаймиз! Баҳриддинга соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривожлар тилаб қоламиз! Нотиқлик санъатини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларига муваффақият тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот учун: Баҳриддин Муқимов Асрорович 1985 йилнинг 28 февраль куни туғилган. М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Фалсафа” факультетининг бакалавр ва магистратурасини тамомлаган. Айни пайтда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гуманитар фанлар” кафераси ўқитувчиси ва “Нотиқлик санъати академияси”нинг вице президенти вазифаларида фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, ТИҚХММИ матбуот хизмати ходими. Бугунги кунда “Ижтимоий фалсафа” ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.