Адолат Кимсановани таваллуд топган куни


   Режиссёр ва актриса - Адолат Кимсановани таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз!!! Адолат Кимсанова исми-жисмига монанд: ҳаётда ҳам, инчунун, саҳна (шу жумладан, кино соҳасида ҳам) ўта адолатпарвар, ҳақиқат учун курашадиган жасур ва мард аёл!!! Буни қарангки, "Адолат" социал-демократик партияси ҳам айнан шу куни - СИЗ таваллуд топган санада ташкил топган экан!
   Муҳтарама Адолат Кимсанова, СИЗни ушбу қутлуғ айём билан табриклаш баробарида, умр йўлдошингиз - маҳоратли режиссёр ва актёр - Машраб Кимсанов билан қўша қариб, фарзандларингизнинг роҳатини кўриб юришингизларни тилаймиз! СИЗга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.