Адолат Кимсанова таваллуд топган кун


   Режиссёр ва актриса - Адолат Кимсановани таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз!!! Адолат Кимсанова исми-жисмига монанд: ҳаётда ҳам, инчунун, саҳна (шу жумладан, кино соҳасида ҳам) ўта адолатпарвар, ҳақиқат учун курашадиган жасур ва мард аёл!!! Буни қарангки, "Адолат" социал-демократик партияси ҳам айнан шу куни - Адолат Кимсанова таваллуд топган санада ташкил топган экан!
   Муҳтарама Адолат Кимсановани ушбу қутлуғ айём билан табриклаш баробарида, умр йўлдоши - маҳоратли режиссёр ва актёр - Машраб Кимсанов билан қўша қариб, фарзандларининг роҳатини кўриб юришларини тилаймиз! Адолат Кимсановага дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

 Маълумот: Адолат Кимсанова Зиядуллаевна - 1955 йилнинг 17 Февраль куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўзбек театри ва кино актрисаси. 1977 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган. "Илҳом" театрида ишлаган ва институтда актёрлик маҳоратидан сабоқ берган педагог. Театрда кўплаб спектаклларда турли ролларни ижро этган, 100 га яқин фильмларда ва ўндан ортиқ сериалларда суратга тушган.