Назира Рамазон қизига табрик!


  "Сурхон" гуруҳининг хонанда ва созандаси - Тўлқин Файзиевнинг муҳтарама Волидаси - Назира ҳожи она Рамазон қизини муборак таваллуд топган куни билан қутлаймиз!
 Назира она 10 та фарзанд: 5 ўғил, 5 қизни тарбиялаб, вояга етказган қаҳрамон оналаримиздан!
  Тўлқиннинг санъатга бўлган қизиқиши, катта саҳнага чиқишига ҳам ота-онаси сабабчи. Наслида, қонида бор дейишади-ку. Назира она "Чўлқувар" фольклор ансамблида чанқовуз чалса, раҳматли отаси - Абдураим Файзиев дутор чалиб, қўшиқ айтган. Мазкур ансамбль ўз вақтида кўпгина фестивалларда қатнашиб, олий ўринларни ҳам олишга муваффақ бўлган.
  Тўлқин, Онангизга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Дуоларини олиб юринглар! Мушфиқа Онаизорингизга дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!
   
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот