Музаффар Эркиновнинг Янги йил табриги


     Ҳурматли юртдошлар!  Яқинлашиб келаётган 2020 йил ҳаммамиз учун қутлуғ ва баракали бўлсин! Ўтиб бораётган йилда ушалмаган орзуларингиз бўлса,  янги йилда ушалсин,  бошлаган янги ишингиз самарали бўлсин,  оилангиздан йил бўйи тинчлик-хотиржамлик,  файзу барака аримасин, дастурхонингиз  ҳар куни тўкин бўлсин,  яқинларингиз ҳамиша ёнингизда соғ-саломат бўлишсин.  Юртимиз доим тинч,  осмонимиз мусаффо,  сарҳадларимиз мустаҳкам,  давлатимиз  буюк бўлсин! Юртимиздаги ҳар бир инсон бахтиёр бўлсин!

     Музаффар Эркинов - Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг олий тоифадаги кинорежиссёри, "Ramz-Film" киностудиясининг директори ва бош режиссёри.