Каримберди Тўрамуродга табрик!


  Ёзувчи - Каримберди Тўрамуродни таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Каримберди Тўрамуродга соғлик, узоқ умр, ижодий парвозлар тилаб қоламиз! 
 
Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар.

  Маълумот учун: Каримберди Тўрамурод 1960 йил 15 апрелда Самарқанд вилояти Ургут тумани Дўстлик қишлоғида туғилган.
  1983 йилда Самарқанд давлат университетининг математика факультетини, 1991 йилда Тошкент давлат маданият институтининг маданий-оқартув факультетини битирган.
   20 йил туғилиб ўсган қишлоғидаги мактабда дарс берган.
   20 йил шу қишлоқ маданият уйига директорлик қилган.
   20 йил тўйларда қўшиқ айтган.
   Тўйларда, мусобақаларда кураш тушган йиллари ҳам бўлган.
   У адабиётга, санъатга қизиқиб катта бўлди. Ўқувчилигида шеърлар ҳам ёзган. 
  Ҳозир ҳам шеърлар, қўшиқлар ёзади, ўзича мусиқалар басталайди ҳам. Қўшиқларини кўпгина санъаткорлар куйлашаяпти.
   Ёши қирқдан ўтганида ҳикоялар ёзишни бошлаган.
 Қирқ ёшигача китоб ўқиди. Мактабнинг, қишлоқнинг кутубхонасида ўзининг айтишича, у ўқимаган китоб қолмаган. Уйида ҳам 4-5 минг китоб йиғилиб қолган. Ҳаммаси ўқилган.
   2003 йилда газетага ишга чақиришган ва ҳикоя ёзиш билан касб сифатида шуғуллана бошлаган.
   2006 йилда илк китоби - “Гунг қиз” чоп этилди.
  Шундан кейин “Синфдошлари йўқ одам”, “Худоёров йигитлари”, “Дилхирож”, “Майда безори қария”, “Жийда гули”, “Қадр кечаси”, “Онам мени кутади” (шеърий тўпламлари), “Кечиккан китоб”, “Кутилган китоб”, “Адолат қўшиғи” каби китоблари чоп этилди.
  60 ёш арафасида  “Ёлғизликнинг уч куни”, “Тоғай Муроддан қолган далалар” ва “Қора китоб” деб номланган уч китобининг тақдимот маросимини ўтказди. 
  Шунингдек, “Триптих”, “Сирли кеча”, “Етти кун” ва “Такси-2” деб номланган китобларининг муаллифи.
    Каримберди Тўрамурод ёзган сценарий бўйича “Ота” деган бадиий фильм олинган. Сўнгра “Чақмоқ” ва “Сабринисо” деган сценарийлари асосида телефильмлар ишланган. У ёзган сценарий бўйича “Жийда гули” номли телесериал тасвирга олиниб, томошабинлар ва мухлислар эътиборига ҳавола этилган. Шу фильм миллий сериал сифатида анчагина тилга тушган.
   Бундан ташқари,  “Қасам” номли асари асосида кўп қисмли сериал суратга олинган. 
  Ўтган асрнинг 20-йилларида мустақиллигимиз, озодлигимиз учун курашган, аммо тарихларда номлари “босмачи” бўлиб қолган боболаримиз ҳақидаги “Сўнгги бек” номли асари кўп қисмли сериал сифатида олиниш арафасида.
   Яна бир қанча фильмлар учун сценарийлар ёзиб қўйган: “Биринчи муҳаббатим”, “Ишқ сонатаси”, “Садоқат ҳайкали” ва бошқалар. Ички ишлар ходимларининг жасоратларига бағишланган “Худоёров йигитлари” номли 40 қисмли сериал учун сценарий ёзган. Афсуски, вилоятда яшагани учун у режиссёрларни танимайди, уларнинг кўпчилиги эса Каримберди Тўрамуроднинг борлигини билишмайди...
   Айни кунларда янги романи устида ишлаяпди. У қатағон йилларининг изтиробли воқеаларини ўз ичига олиб, “Гулранг фожеаси” деб номланади.
  Уйланган. Битта хотини, иккита ўғли, иккита қизи бор.
   Иши туфайли шаҳарга келиб қолган ва ҳозир Самарқанд шаҳрида яшайди.
   Намозхон. 2011 йилда Ҳаж зиёратини адо қилган.
   Асосан, Тўра Мурод тахаллуси билан ёзади.
 Умрида бирор партияга, бирор ташкилотга аъзо бўлмаган. Ақалли Ёзувчилар ё журналистлар уюшмасига ҳам.
   Умрида мукофот ҳам олмаган.
  Аллоҳ берган умрни, фарзандларини, дўстлари ва мухлисларини, энг муҳими, ёза олиш имкониятини энг катта мукофот деб билади. Мухлислари ёзган энг кичкина эътирофдан, тилакдан ҳам боши осмонга етади ва уларни эътиборсиз қолдирмайди. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот