Ўткир Менглиевга табрик!


   Ўзбек миллий академик драма театри ва кино актёри - Ўткир Менглиевни туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Ўткир Менглиевга энг аввало, соғлик, Бойсун чиноридек узоқ умр, ижодига улкан муваффақият тилаймиз! 

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Менглиев Ўткир Чориевич 1977 йил 15 декабрда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. 1997 йил Маннон Уйғур номидаги театр ва рассомлик институтининг "Кино ва театр актёрлиги" бўлимига ўқишга қабул қилинган. 2001 йилда институтни тамомлагач ўз ижодий фаолиятини Аброр Ҳидоятов номидаги Драма театрида давом эттирган. Тақдир тақозоси билан Ўткир 2002 - 2006 йилгача Сурхондарё вилояти Маннон Уйғур номли Мусиқали Драма театрида актёр лавозимида ижод қилди. 2007-йилдан ҳозирги кунгача Ўзбек Миллий Академик драма театрида ишлаб келмоқда. Мукофотланмаган. У «Номи ўчсин» спектаклида Криссип, «Хазон бўлган умрлар»да Йўлдош, «Муҳаббатим - қисматим»да адвокат, «Исо ва Яхуда»да Фама, «Чингизхоннинг оқ булути»да Арасон, «Ўз аризасига кўра»да тоға, «Ўлдинг, азиз бўлдинг» да Достон, «Яратган ёмондан асрасин»да шайтон, «Хотинимнинг уч ошиғи»да Эдик, «Сеҳрли қоп»да Гурзи полвон, «Қаллиқ ўйин»да Чоннама, «Рашк»да Хўжайин, «Сизсиз ўтмас кунларим»да Ўткир, «Тун албатта ўтади» Пеппе Домкрат, «Чегара устидаги уй»да қайнота, «Бевалар»да Шерқўзи, «Ҳалала» Салоҳий, «Жаҳон Отин Увайсий»да Бой ота, «Бор эканда йўқ экан»да вазир, «Талваса»да Турсуний, «Огоҳ бўлинг, одамлар»да Эркин, «Ўзбекча рақс»да Тошвой, «Фариданинг дил дафтари»да Доктор Хайруллобей, «Тили асалим»да Ота, «Карвоним йўли равоним»да Рўзимбой, «Рустам»да Холмат, «Тақдир синовлари»да Қулмирза, «Қуёшни сен уйғотасан»да Қудрат, «Имкон»да Паттаев. "Имон"да Карим Собирович каби бир қатор образларни яратди. Бундан ташқари, видеофильм ва бадиий фильмларда кўплаб образларни ижро этган. Жумладан, «Сардор»да Старшина Эшжонов, «Беш авлон»да Эргаш, «Кичкина одамлар»да Исомиддин, «От эгаси» Эгамберди, «Хуршида»да Безори, «Адвокатлар» Барзанги, «Қиш эртаги»да Тоға, «Меҳмонжонлардан айланай»да Ўткир, «Умидингни сўндирма»да Шоназар, «Опа-сингиллар»да Меливой, «Дада»да Пияниста, «Одамлар ораси»да Ўткир, «Мерсквич»да Ота, «Турмуш-мушт»да Саттор, «Ака хизматингиздамиз»да маҳалла раиси, «Зирапча»да Хурсандбек, «Бурч»да киракаш, «Тақдирлар»да Козим ака, «Аммажоним, аммажон»да Санжар, «Қурилишдаги бурилиш»да йўловчи каби бир-бирига ўхшамаган образларни ижро этиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот