Зулхумор Мўминовага табрик


  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, истеъдодли актриса - Зулхумор Мўминовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
   Зулхумор Мўминовага соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

 Маълумот учун: Зулхумор Мўминова 1960 йилнинг 12 ноябр куни Тошкент шаҳрида туғилган.   Актриса Москвадаги Бутунроссия киноматаграфия олийгоҳини 1983 йили битириб, "Ўзбекфильм" киностудиясида иш фаолиятини бошлаган.
  Зулхумор Мўминова "Шайтанат", "Сув ёқалаб", "Қор қўйнида лола", "Севги афсонаси", "9 ой", "Сабот", "Ибрат", "Қора мушук", "Орзу ортида", "Ҳаётда...", "Кечиккан ҳаёт", "Саид ва Саида" каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган. 

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.