Озода Бекмуродовага табрик!


     Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг етакчи муҳарирри - Озода Бекмуродовани туғилган куни билан табриклаймиз! Озода, СИЗга энг аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Масъулиятли ва машаққатли касбингизда юксак чўққиларни забт этиб юришингизга тилакдошмиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

Маълумот учун: Озода Бекмуродова - Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг етакчи муҳарирри. 1974 йил, 24 октябр куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Шоира, журналист. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. ТОШДУнинг журналистика факулътетини тамомлаган. ''Дилрабо ОҚ шомлар'', ''Юрак гуллари'', шеърий тўпламлари, чоп этилган. ЎЗТВДА ''О, Ёшлигим'', ''Олтин бешик'' ва ўнлаб кўрсатувларга муаллифлик қилган.