Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси - тарих


  Музаффаржон! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Эзгулик йўлидаги хайрли амалларингиз кўнглингизни ва умрингизни ёритсин! Сизга оилавий бағрибутунлик, мустаҳкам соғлик ва ижодий юксалишлар тилаб қоламан! Тангри сўраганингизни берсин, укажон!
  Музаффаржоннинг оналарини танирдим. Гўзал, дид билан кийинган... маданиятли ва неҳоятда ширинсухан аёл сифатида хотирамда қолганлар. "Саодат" журналида ишлардим. Мақолалар олиб келардилар... Охиратлари обод бўлсин! Олманинг тагига олма тушади. Музаффаржон ҳам истеъдодли ижодкорлар сафида эканликлари кўнгилни қувонтиради. Бунинг устига барчага яхшилик соғиниб, беминнат ҳаммага елка тутадилар. Омон бўлинг, укажон. Ижодингизга барака. Хайрли амалларингиз умр йўлларингизни ёритсин!
  Музаффаржон, ҳаётнинг ҳар лаҳзаси - тарих, ҳар лаҳзаси соҳибининг бир бўлаги. Биз уларни териб-териб, УМР аталмиш йўлда яшаймиз. Ўша бебаҳо даврнинг бир бўлагини кўрдим кўрсатувда! Ёш бўлсангизда, ўткир ва бақувват фикрларингизни эшитиб, таъсирландим. Бўладиган бола бешигидан маълум, деб бежиз айтишмаганига иқрор бўлдим. Букун ҳақиқий меҳнаткаш ва ҳозиржавоб ижодкорлигингизга кўпчилик тан бераётганлигининг ўзи ҳам бунинг исботидир! Чарчаманг, ҳаммага яхшилик соғинувчи укажон!

  Санобар ФАХРИДДИНОВА  - Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаларининг аъзоси, шоира.