Ферузахон Мелибоевага табрик!


    Ўзбекистон Давлат Драма театри ва кино актрисаси - Ферузахон Мелибоевани туғилган куни билан табриклаймиз! 
  Феруза Мелибоева "Қайтар дунё" сериали, "Қора зарба", "Қадамлар", "Қилмиш-қидирмиш", "Меҳригиё", "Ҳижрон", "Ота", "Чол ва набира" ҳамда бошқа кўплаб фильм, спектакллардаги турли-туман роллари орқали мухлисларга яхши таниш.
  Ферузага соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодда улкан муваффақият тилаймиз! Умр йўлдоши, ҳамкасби - актёр ва режиссёр - Самидхон Лутфуллаев билан қўша қариб, фарзандларининг роҳатини кўриб юриш насиб айласин. Ферузага дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!
   
Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Давлат Драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Ўзбекистон Давлат Драма театри ва кино актрисаси - Мелибоева Ферузахон Жўраевна театрда 2003 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У кўплаб етук образларини яратиш орқали, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Отасининг қизи”да Наргиз, “Қайтар дунё”да Нигора, “Алвон гул”да ўртанча қиз, “Лайлак халифа”да қурбақа, “Эски муҳаббат”да Ойдин, “97-хона”да Қўшни қиз, “Сабзи ўра”да Зулайҳо, “Аросат изтироби”да хотин, “Этик кийган мушук”да бош ошпаз, “Беш кунлик куёв”да Ўлмасхон, “Аскар ва малика”да сарой энагаси, “Аяжонларим”да Умида, “Хаёт барибир гўзал”да Аёл, “Хос навкар”да шох аёнлари, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да Катарина, “Қуроқ”да Бешинчи гўзал, “Чодир хаёл эртаклари”да Лўли Марям, “Нўхат устидаги малика”да Баранесса, “Жийдалилар”да Гулой янга, “Мувозанат”да Муаззам, “Зубайда”да Дилоро, “Аёллар салтанати”да Райна, “Вафодор”да Саломат “Минг йиллик ҳангома”да аёл ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб, маҳоратли театр актёри даражасига эришган. Ф. Мелибаева маҳоратли актриса сифатида кино санъатида ҳам етук образларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот