Бахтиёр Ихтиёров (1940-2021)


  Ўзбекистон халқ артисти "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби - Бахтиёр Аҳмедович Ихтиёров 1940 йилнинг 28 Март куни Бухорода туғилган. 

  Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма факультетини тугатган (1963). Муқимий театрида актёр ва режиссёр. (1959-1976), бош режиссёр. (1980-1988), 1976-1980 йиллар А. Ҳидоятов номидаги театрда, 1988-1991 йиллар Сатира театрида бош режиссёр ва актёр (1991). Энг яхши роллари: Асад («Олтин қидирувчилар»), Кўсадов («Равшан ва Зулхумор»), Асад («Кимга тўй, кимга аза»), Абубакр («Жон қизлар»), Тоҳир («Ишқинг билан»), Парвоз («Ажаб савдолар») ва бошқалар. Кинодаги йирик роллари: Ҳасан («Ажойиб хаёлпараст»), Бахтиёр («Чўл усти осмон»), Бахтиёр («Ёр-ёр»), Қўғирчоқбоз («Ўтган кунлар»), Ҳофиз («Нодирабегим»), Еттинчи жин («Еттинчи жин»), Суҳроб («Абу Райҳон Беруний») ва бошқалар. Режиссёр сифатида «Эзоп» ( Г. Фигейреду ), «Ёлғончи даркор» (Д. Псатас), «Жумагул» (Т. Қаипберганов), «Жоним фидо» (И. Раҳим), «Кимга тўй, кимга аза» (Н. Сафаров), «Хотинимнинг эри» (Г. Хугаев ва К. Плиев), «Отасининг қизи» (Исфандиёр), «Сўнгги ўқ» (Ў. Умарбеков), «Ака-ука совчилар» (Р. Муҳаммаджонов), «Лайли ва Мажнун» (А. Навоий), «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла) каби спектаклларни саҳналаштирган. Бахтиёр Ихтиёров комик актёр бўлиб, образ яратишда ифода воситаларини тезкорлик билан кенгайтириш, воқеанинг ижтимоий моҳиятини, ўз санъати жиҳатларининг ҳажвий томонларини чуқурлаштириш, бўрттириб кўрсатиш қобилиятига эга. Унинг ҳажвлари кулдирибгина қолмай, балки кулгу ортига яширинган дарди кишини ўйлашга мажбур этади. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).

 Бахтиёр Ихтиёров 2021 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот