Зулфия Мўминова хонадонида хурсандчилик


     Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманидаги "Шедевр" тўйхонасида таниқли ва қадрдон шоира опамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими - Зулфия Мўминованинг неваралари, Тоҳиржон ва Саодатхоннинг фарзандлари - Жавоҳирхон, Саййидамирхон ва Саййидаъзамхонларнинг суннат тўйлари бўлиб ўтди. Тўйга Ўзбекистон халқ артисти, барча ҳофизларнинг устози, элимизнинг суюкли санъаткори - Шерали Жўраев ва ҳофизимизнинг ўғли, хушовоз хонанда - Зоҳиршоҳ Жӯраев ҳам ташриф буюрди. Шунингдек, элимиз суйган санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Султонпошша Ўдаева, Ҳосила Раҳимова, "Шуҳрат" медали соҳиби -  Баҳром Назаров ва "Ниҳол" мукофоти лауреати - Роза Ражабованинг қӯшиқлари меҳмонларга янада манзур бӯлди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот