Хосият Бобомуродовага табрик!


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали, “Меҳнат Шуҳрати”, "Эл-юрт ҳурмати" орденлари, «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳибаси, истеъдодли шоира, билимдон педагог-муаллима - Хосият Бобомуродовани туғилган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
    Хосият Бобомуродовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат ҳамда ижодий ва ижобий парвозлар, дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

    Маълумот: Хосият Бобомуродова 1950 йилнинг 2 Май куни Самарқанд (ҳозирги Навоий вилояти)нинг Хатирчи туманидаги «Ибн Сино» жамоа хўжалигида туғилган. Унинг отаси мулла Бобомурод элни оғзига қаратган, суҳбати ширин, маърифатли киши бўлган.
     Хосиятхон ҳам илк бор Алишер Навоий, Жомий, Фузулий номларини отасидан эшитган, ғазаллари билан ошно бўлган, «Минг бир кеча», «Чор дарвеш» каби асарларни тонготаргача маҳлиё бўлиб тинглаган.
     У 1966 йили ўрта мактабни тугатиб, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида ўқиган.
     Адабиётга ёшлигидан ҳавас қўйган Хосият ҳаёт қийинчиликлари туфайли 1967 йили кундузгидан сиртқи бўлимга ўқишга ўтади. Унинг меҳнат фаолияти худди шу йилдан бошланган бўлиб, ўн етти ёшида бошланғич синф ўқитувчиси, йигирма беш ёшидан эса мактаб директори бўлиб ишлаган.
     Хосиятнинг дастлабки шеърлари «Гулистон», «Шарқ юлдузи» журналларида пайдо бўлади. 1978 йилдан бошлаб вилоят газетасига ишга ўтгач, ижод учун янги имконият туғилади.
     1979 йилда шоиранинг «Дарёдан қатра» деган илк шеърий тўплами нашр этилади. Худди шу йили Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолигига қабул қилинади. Шундан сўнг унинг «Қалб титроғи», «Турналарим», «Самарқандга мактублар», «Мен узган гуллар», «Мурод қасри»,  “Ватан ягонадир”, “Жонимнинг эгаси”, “Бормисан, ўзбек”,  “Дарёдан қатра”, “Оқ йўл турналар”, “Келин салом”, “Мағрурлик сабоғи”, “Қизилқум маликалари”, “Самарқанд санамлари”, “Қирқ ўғлон қиссаси”, “Саҳродаги жаннат”, “Сенсиз”, “Гул ёмғири”, “Ўқувчи одоблари” ва яна бир қатор китоблари нашр этилган. 
     Хосият Бобомуродова узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг масъул котиби вазифасида ишлаган.
   

ТЎХТОВСИЗ ОҚАЁТГАН ҲИСЛАР УММОНИ
 
  Хосият Бобомуродованинг ижодий ишлари ҳайратланарли даражада ажойиб, теран ва ўз услуби билан ўқувчи қалбидан тезда жой олади. Унинг шеърияти аслида кўнгилдаги ҳисларнинг тўхтовсиз оқаётган уммони, ўз ҳаёти орқали табиатга бўлган соғинчли севгисидан ҳикоя қилади.
  Хосият Бобомуродова ўзи илгари ҳеч имкони бўлмаган доимий ва бевосита мавжуд саволларга жавоб олишни истайди. Унинг шеърларида севги асосий мавзу. Азоблардан, яна бир кишини ўзига тортувчи нуқтаи назар шуки, шоира барча нарсадан озод бўлишни истайди.
  Шоирада улуғвор яратувчанлик ижодкорлик қобилияти мавжуд. Муаллиф доимо бетакрор мисралари учун муҳим бўлган соф ва мукаммал сўз қидиради. 
  Хосият Бобомуродова ўз ўқувчилари учун жуда самимий услубда ёзади, унинг ижоди эса, ўта таъсирчан, дунёда мисли кўрилмаган поклик намунасидир.

МАССИМИЛЯНО РАСО, Италия. Шоир ва адабиётшунос.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот