Хонбиби Маҳамованинг Янги йил табриги


 

МЕҲР УЛАШГИМ КЕЛДИ СИЗЛАРГА!

 

     Ассалому алайкум азиз ҳамкасблар, ижодкор дўстлар, Muzaffar.uz сайтининг фидойи, қалами ўткир ижодкорлари, ашаддий мухлислари!

     Қадри баланд қадрдонларим! Янги йилингиз муборак бўлсин. Зтган йилда ушалмаган орзуларингиз рўёбини куринг. Хонадонингиздан файзу барака аримасин. Меҳнатларингизнинг самарасини кўриб, қувониб юринг. Яхши кайфият сизларни асло тарк этмасин. 

     Сизларни яқинлашиб келаётган 2020 йил билан муборакбод этаман! Барчангизга соғлик ва омад ёр бўлишини тилайман! Хонадонингиздан файзу барака аримасин! Бир-бирингизга меҳр улашишдан чарчаманг! Мен сизларга меҳр улашгим келди.

 

Келажакка пешвоз турган остона бу,

Бир асрни жам этолган кошона бу.

Элим учун ярқираган пешона бу,

Байрамингиз қутлуғ бўлсин азизларим!

 

Хурмат билан - Хонбиби ҲИММАТ қизи - "Адвокат" журнали мухбири.