Гулчеҳра Умарованинг Янги йил табриги


   Янги йил одамда икки хил кайфият уйғотади. Назаримда бу икки хиллик кўпроқ ёши катта одамларда бўлса керак. Бир томондан янги орзуларга тўла, ҳали сиз хаёлингизга келмаган воқеаларга бой йил қадам қўяди. Фарзандларингиз, набираларингиз яна бир ёшга улғаяди. Афсус, сизнинг умрингиз яна бир йилга қисқаради. Табиат конуни шундай. Эҳтимол, афсусланиш нотўғридир. Чунки, сизнинг ўзингиз билан бирга фикрингиз, қарашларингиз ҳам улғаяди. Нима бўлганда ҳам одам ҳамиша яхшилик кутиб, яхшиликка интилиб яшаши керак. Ҳаммамизга кириб келаётган йил янги яхшиликлар йили бўлсин. Омон бўлайлик. Фарзандлар камолини кўриш ҳаммамизга насиб этсин. Оллоҳ назаридан бенасиб қилмасин. Илоҳи омин! 

 

  Гулчеҳра Умарова - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот