ҚОМУСИМИЗ – НОМУСИМИЗ!


   “Қомус” сўзи мукаммал, тўлиқ демакдир. Ҳаёт ёки билимга   доир мукаммал мажмуа, асар, деган маъноларни англатади. 
   “Номус “ сўзининг лўғавий маъноси эса - ўз обрўсини улуғлаш ва ардоқлаш хис-туйғуси, орият, диёнат, виждон демакдир.
   Энди, келинг, иккала сўзнинг моҳиятини  бирлаштирайлик. Ахир,  ер шарининг султони бўлмиш инсон зотининг олий мақоми шу эмасми?!  Камолотию фасоҳати шу эмасми?!
   Дунё дунё бўлибдики, бани башар комилликка интилади. Пайғамбарлару авлиёлар, олиму уламоларимиз, китоблару хитобларимиз – барчаси шу етукликка  даъват қилади! 
  Хўш, биз бу асарни қанчалар биламизу, қанчалар ўзимизда ўзлаштиролганмиз?! Бугунги кунда қомусимиз ва номусимиз қай даражада?! 
   Китоблар ёзилаверади, даврлар ўтаверади, аммо бу  асар - мажмуа борки, у ҳеч қачон ўлмайди! Асрлардан асрга, миллатлардан миллатга, томирлардан томирга ўтиб яшнайверади!
   У ўқиганнинг қўлида гуллайди, йўлини жаннат қилади! 
   У англаганнинг тафаккурини, шуурини чароғон қилади, ҳаётини нурафшон қилади! 
   Бу- бизнинг конституциямиз – қомусимиз ва номусимиз,  бурч ва хуқуқларимиз, эрк ва саодатимиз битилган китобдир! Бундай китоб фақат бахти кулган халқларгагина, хур ва озод элларгагина насиб қилган мукофотдир!!!
   Шундай ёртиқ, шундай шон-шавкат байрами  барча юртдошларимизга муборак бўлсин!
          
Фарида АФРЎЗ, шоира.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
 Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот