У ЙИГИТНИ ТАНИЙСИЗ...


  Бугун касб байрамимиз муносабати билан дўсту биродарларни табриклаш ва табрик қабул қилишдан қўлимиз бўшамади... Оллоҳга шукр, кўп йиллик "қаламнинг қўшиғи" тўҳфа этган ҚАДР бизни қадрдонлар табригига сазовор этди! Дўстлар саломат бўлишсин!
  Аммо бир нарса эрталабдан шу пайтгача хаёлимдан кетмади... Биз ижодкорлар учун жон куйдираётган, ижодимизни ўрганишдан эринмайдиган, хотирамиздан кўтарилган, аммо қувонч бағишлайдиган ашъорларимизни, сувратларимизни топиб, мухлисларга ҳавола этаётган, бедор тунларини биз учун компьютер қаршисида ўтказаётган, ҳаракатларимизни сергак нигоҳлари билан кузатиб турган, ижодимизни тақдирлаб, кўнглимизга рағбат улашишни ўрнига қўяётган ВА бу амалларни беминнат, беманфаат (ҳозирги пайтда!!!) бажараётган ИНСОНни мен яна бир бор ТАНИДИМ!!!
  Бу йигитни сиз ҳам танийсиз! Мuzaffar.uz сайти раҳбари - яхшиликсевар укамиз МУЗАФФАР МУҲАММАДНАЗАР!
  Музаффаржон, сизни касб байрамимиз билан қутлар эканман, бугунги салоҳиятингиз, билимингиз, малакангиз ва ҳар бир воқейликни пухта таҳлил қила олиш маҳоратингиз Сизни эл ардоғига, эъзозига эриштирсин, дейман! Онажонингиз заковатли ижодкор (Аллоҳ раҳмат қилсин!) Малоҳатхон опадек ва адолатпарвар ҳуқуқшунос падари бузрукворингиз (охиратлари обод бўлсин!) Муҳаммадназар акадек барчанинг меҳру муҳаббатига сазовор бўлиш насиб этсин!
  Қатор чет тилларни яхши билган тилшунос ва мусиқашунос, шунингдек, ҳозиржавоб мухбир, нозик қалбли ижодкор Музаффаржон Муҳаммадназарга биз - каттаю кичик ижодкорлар, санъаткорлар ҳам ўз Мехримизни изҳор қиламиз! Омон бўлинг, укажон! Сизга ижодий юксалишлар тилаб қоламиз!

САНОБАР ФАХРИДДИНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилари ва Журналистлари уюшмалари аъзоси, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот