МУЗАФФАР МУҲАММАДНАЗАР "ОЛТИН МЕРОС" МЕДАЛИ СОҲИБИ


МУЗАФФАР МУҲАММАДНАЗАР "ОЛТИН МЕРОС" МЕДАЛИ СОҲИБИ
   
     Таниқли журналист ва ёзувчи Музаффар Муҳаммадназар Халқаро "Олтин мерос" хайрия жамоат фонди томонидан "Ижтимоий тармоқларда санъат ва маданият тарғиботига кўшган муносиб ҳиссаси учун" "Олтин мерос" медали билан тақдирланди.    
      Музаффар Муҳаммадназарович Умбаров (Музаффар Муҳаммадназар) 1973 йилнинг 6 Февраль куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган.
   1990-1995 йиллар ТошДУнинг «Рус филологияси» факультетида таҳсил олган. Иш фаолиятини 1990 йилда «Сирли олам» журналида бўлим муҳаррири вазифасидан бошлаган. «Кўнгил кўчалари», «Оила тилсими», «Сабо» газеталари ва «Ҳамшира» журналида бўлим муҳаррири вазифаларида ишлаган. Мақола, суҳбат, ҳикоя ва таржималари Республика нашрларида чоп этилган.
                                   
  "MEROS NEWS" АХБОРОТ ХИЗМАТИ
2022 йил.










Изоҳлар 1

  1. Музаффаржон, табриклайман. Муборак бўлсин. Бетиним, бечарчоқ ишлайсиз, югурасиз, еласиз. Сизга бошқа мукофотлар ҳам муносиб.
    Чунки, Ўзбекистонимизнинг ҳамма “олтин бошлари” ни танийсиз, тарғиб қиласиз, тақдирлайсиз… Сизчалик бу ишни қиладиган бошқа нашр йўқ. Омадингизни берсин!

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот