Зилола Хўжаниёзовага табрик


     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Стандарт” журналининг масъул муҳаррири - Зилола Хўжаниёзовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Зилолага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар.

     Маълумот: Зилола Тўраевна Хўжаниёзова 1973 йилнинг 16 Июнь куни Туркистон шаҳрида туғилган. 
      Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2002 йил). 
   “Юрагимда бир гул ўсади”, “Дил шеваси”, “Кўнгилга йўл”, “Соғинч шивирлари”,”Ҳулво” шеърий тўпламлари ҳамда қатор илмий-публицистик рисолалар муаллифи.  
   У кўп йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитаси нашрида, ҳозирда эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Агентликнинг “Стандарт” журналида масъул муҳаррир лавозимида ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.  
    Республика матбуотида илмий, публицистик мақолалари ҳамда ижод намуналари билан мунтазам иштирок этиб келади. 
     Оилали, 3 нафар фарзанднинг онаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот