Ҳ А Й Р А Т


   Истеъдодли шоира Зулфия Мўминованинг моҳир рассом Нодира Орипова томонидан ишланган гўзал портретига назмий чизгилар

Қанчалар гўзал тасвир – навқирон ёшларингиз,
Қалдирғоч қанотидек пайваста қошларингиз.
Билмам неларни кўзлар, не бир ҳикматни сўзлар
Ой ортидан боққандек сирли қарошларингиз.

Асил ўзбек аёлин, тўлин ойдек жамолин,
Кўз – кўз этар юздаги нуру  нурпошларингиз.
Азал бу тоза қондир, Зебуннисо султондир, 
Нодираи давро ндир зоти қондошларингиз. 

Неажабким  акс этмиш суврат узра бор  сийрат -
Момомерос матонат,  сабру бардошларингиз. 
Нигоҳларда заковат, илму ҳикмат, нафосат,
Кўз остида ялтирар саодат ёшларингиз.

Буюк эл мадҳин куйлаб, бонг уринг жаҳон бўйлаб,
Шундай мағрур – тик бўлсин бу азиз бошларингиз.
Дегай: минг офаринлар  соҳир наққошингизга,
Муножотдек фахр этиб дўсту дилдошларингиз.

                                                                    Муножотхон Нурматова,
                                                Ўзбекистон Республикасида хизмат
                                                кўрсатган маданият ходими, фалсафа
                                                фанлари номзоди, шоира










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот