Ассалому алайкум азиз муштарий!


 
 
Ассалому алайкум азиз муштарий!

        Ҳайит байрамининг шукуҳи кезиб юрган айни лаҳзаларда барчангизни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этамиз! 
      Ҳар биримиз меҳнат маҳсулимиз Cиз, азизларга манзур бўлишини истаймиз. Доимо Cизнинг турли фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва истаклар битилган мактуб ва қўнғироқларингизни интизорлик билан кутамиз. Чунки улар биз учун битмас-туганмас куч, ғайрат ва илҳом манбаидир.
    Веб сайт Cизу бизни ғойибона юзлаштиради. Вақт эса оқар сув каби тез ўтади. Азизлар, вақтингизни тўғри тақсимлашга интилинг. Яқинларингизнинг ёнида кўпроқ бўлишга, уларни севишга ва кўпроқ эътибор ажратишга интилинг, чунки кейин шундай имконият бўлмаслиги ҳам мумкин.
     Умид қиламизки, веб сайтимиз энг севимли маслаҳатчи ва сирдошингиз, доимий ҳамроҳингиз бўлиб қолаверади! Веб сайт йил давомида яна Cизнинг хизматингизда камарбастадир. Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин!!!
 
Маъпура НАБИЕВА,
журналист ва таржимон.