Янги йил табриги


 

 

     — Айнан янги йилда ҳаммамиз болаликка қайтамиз. Ўзимизга ва атрофдагиларга қувонч бағишлашга ҳаракат қиламиз. Уйимиздаги безатилган арча, дастурхон, тунги соат 12 дан то 1 гача банд бўладиган телефон линиялари... «Кимни яна табриклаш керак эди-я?» деган хаёллар... Ҳар йил бир хил табриклар, бир хил анъана, бир хил одат дерсиз? Янги йилни кутиш анъанаси ҳар йили такрорланар, лекин ўтган йилда қилган хатоларимиз ва ютуқларимиз, яхшилик ва ёмонларимиз яна такрорланармикан? Бир йил ўтди-ю, ҳаётимиз дафтарининг «яхшиликлар» ва «ёмонликлар» сатрлари ила тўлдирилган яна бир саҳифаси ёпилди. Мен ҳар биримизга мана шу дафтарни кексаликда варақлаётганимизда, «ЯХШИЛИК» деб ёзилган сатрлари кўпроқ бўлишини тилайман... Янги 2018 йилингиз барокатли бўлсин! Яхшилик қилишдан эса чарчамайлик! Ҳар бир байрамдан лаззатланиб яшанг!

 

"Икки эшик ораси" ва "Бир гап айтайми?" телекўрсатувларининг муаллифи, тележурналист - Дилшода Матчонова.