Миролим Қиличевга табрик!


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, “Шуҳрат” медали соҳиби - Миролим Қиличевни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 
  Миролим Қиличевга энг аввало, соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Барча кўзлаган мақсадларига эришишини тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Миролим Хуснитдинович Қиличов 1987 йил Бухоро вилоятида туилган. 
  Миролим Қиличов Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2008 йилдан буён мехнат қилиб келмоқда. 2014 йили "Шуҳрат” медали билан мукофотланган. У ўиш жараёнида ўз устида ижодий иш олиб бориб, қатор спектаклларда етакчи ролларни ижро этган. А. П. Чеховнинг "Юбилей” спектаклида А. Шипучин, Гогольнинг "Уйланиш”да Потколёсин, В. Шекспирнинг "Қирол Лир”да Кент образлари шулар жумласидандир. Миллий театрда Тилаб Махмудовнинг "Тортадурман жабрини” спектаклида Азим, У. Азимнинг "Бор эканда, йў экан”да Мунажжим, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Шодмон, Н. Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс”ида Кенжа ўил, Қ. Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Тилаволди, В. Дельмарнинг "Омон бўлгин, азизим!”да Роберт, С. Имомовнинг "Қорда ёнган муҳаббат”ида Эр, Э. Ҳушвақтовнинг "Кўнгил”ида Мурод, Қ. Норқобилнинг "Қуёшни сен уйотасан”да Тоир, Л. Маҳмуднинг "Имкон”да Жумонг, Р. Муҳаммаджоновнинг "Ойдин”да Самандар, А. Иброимовнинг "Сенга бир гап айтаман”да Доктор каби турли характердаги ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. 
  2013 йилда ўтказилган "Сени куйлаймиз, замондош” Республика театр санъати танловида Р. Муҳаммаджоновнинг "Ойдин” спектаклдаги Самандар роли учун "Энг яхши эркак” роли номинациясига сазовор бўлган. 
   М. Қиличов кино санъатида ҳам бир қатор эътиборли роллар ижро этмоқда. "Ғурбат” фильмида А. Олимов, "Киракаш”да Йигит, "Белбоғ”да Содиқ, "Сабо”да Эр, "Умид”да Умид, "Ҳаётим орзуси”да Анвар, "Жасур”да Жасур, "Жийда гули” телесериалида Ботир, "Фидойилар”да Ҳакимжон, "Виждон”да Жавлон, “Хиёнат”, “Уқубат”, “Девона фаришта”, “Сабоқ”, “Ўзга сайёралик эр” каби фильмлар ва кўплаб миллий сериаллардаги ижро этган роллари орқали томошабин меҳрини қозонган.
  М. Қиличов 2012 йилда кино соҳаси бўйича ўтказилган танловда Б. Одиловнинг "Жасур” фильмидаги Жасур роли ижроси учун, "Энг яхши эркак” наминацияси билан тақдирланган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот