Рушана Султоновага табрик!


     Ўзбекистон халқ артисти - Рушана Султоновани туғилган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Рушана, СИЗга энг аввало, соғлик-саломатлик, узоқ умр, ижобий ва ижодий парвозлар тилаймиз! Барча орзуларингиз рўёбга чиқишига тилакдошмиз! Ўзбек рақс санъатини бевосита ўзингиз ва СИЗ раҳбарлик қилаётган "Санам" ҳамда "Зиё" рақс ансамбллари орқали дунёга танитишдек машаққатли, шарафли, масъулиятли ишингизда муваффақият қозониб юраверинг ва СИЗ билан ҳамиша фахрланиб юраверайлик! СИЗга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.