Фахриддин Шамсиматовга табрик!


    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, юксак истеъдодли актёр, маҳоратли режиссёр ва дубляж устаси, "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони, "Кинематография фидокори" кўкрак нишони соҳиби, Muzaffar.uz сайтининг таҳрир ҳайъати възоси - Фахриддин Шамсиматовни туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
  Фахриддин Шамсиматовнинг ролларида ҳамиша шижоат, мардлик тимсолини кўрамиз. Ҳаётда ҳам ўзи ижро этган роллари каби мард, дангал ва жасоратли ИНСОН! 
  Фахриддин Шамсиматовга энг аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Фахриддин Шамсиматов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр, режиссёр ва дубляж устаси. 1996 йилдан бери режиссёрлик фаолияти билан шуғулланиб келади. Фахриддин Шамсиматов тасвирга олган ва телевидение экранлари орқали эфирга узатилган новеллалар, ток-шоулар, ҳужжатли фильмлар, реклама ва ижтимоий роликлар муаллифи ҳамда режиссёри.
  2012 йилда "Ўзбекфильм" киностудиясида "Сой қўшиғи" бадиий фильмини суратга олган. Сценарий муаллифлари - Игорь Блидарев ва Шароф Бошбеков.
    2012 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони берилган.
   Ижтимоий роликлар ғолиби, "Энг улуғ, Энг азиз" кўрик-танлови ғолиби. (Йилнинг энг яхши эркак роли учун). Россияда ўтказилган "DETEKTIV FEST" Фестивалида "Ҳақиқий эркаклар ови" бадиий фильмидаги милиция полковниги Озод роли учун "Энг яхши эркак роли" номинацияси ғолиби бўлган.
  2013-2017 йилларда "Ўзбектелефильм" студиясида "Олтин даврим" кўп қисмли телевизион сериалининг режиссёри ҳамда Исмоил Шомурод билан биргаликдаги сценарий муаллифи ҳамдир. 
  Ижтимоий роликлар фестивалида наркоманияга қарши курашга бағишланган ижтимоий ролиги учун биринчи ўринни олган.
   Шунингдек, Фахриддин Шамсиматов дубляж соҳасига ҳам талайгина салмоқли улушини қўшиб келаётган дубляж усталаридан бири ҳисобланади. Жумладан, чет эл фильмларига овоз беришдан ташқари, ижод йиллари давомида кўпгина ҳофиз актёрларга ҳам овоз берган.  Сардор Раҳимхон, Равшан Собиров, Отабек Муталхўжаев,  Жўрабек, "Беном" гуруҳидаги Комил; ёш ўзбек актёрлари орасида Бобир Йўлдошев, Фарруҳ Соипов ва ҳоказо.










Изоҳлар 1
  1. Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб фильмларда ижро этган роллари профессионал даражада тақдим қилинган. Режиссер сифатида эса "Сой қўшиғи" ва "Олтин даврим" каби телесериалларда ўз махоратини имкон қадар юксак даражада намоиш этган. Дубляждаги ишлари ҳам тахсинга лойиқ.
    Ўзбек халқининг забардаст ижодкорларидан бири десам хато қилмайман.
    Фахриддин Шамсиматов таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан табриклайман!
    Илоҳим барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин!
    Орзуингиздаги, ниятларингиздаги роллар насиб этсин! Янги-янги фильм, телесериаллар яратиб чарчаманг! Овозингиз дубляжларда жаранглаб турсин!
    Оилангиз билан қўша қариб, фарзандларингизни роҳатларини кўриб қувониб юраверинглар!

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот