Севара Ҳамроқуловага табрик!
Ўзбекистон Давлат сатира театри ва кино актрисаси - Севара Ҳамроқуловани туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Севара Ҳамроқулова машҳур қизиқчи - Рустам Ҳамроқуловнинг қизи бўлгани учун, жуда қувноқ ва ҳазилкашлик отасидан ўтган! Биргина спектакльнинг ўзида бирваракайига 3-4 та ролларни ижро этиш қобилиятига эга!
Севара Ҳамроқуловага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Дунёдаги жамики энг юксак истакларимиз гўзал актрисамизга армуғон бўлсин!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.