Маҳфуза Боботуллаевага табрик!


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор - Маҳфуза Боботуллаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Маҳфуза Боботуллаевага сиҳат-саломатлик,  узоқ умр, ижодий ва ижобий зафарлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.


   Маълумот: Маҳфуза Убайдуллаевна Боботуллаева 1961 йилнинг 16 Октябрь куни  Тошкент шаҳрида туғилган. 

   Миллий театрда 1983 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 2006 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлган. М. Боботуллаева театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ асарларда турли хил образларни ижро этган. М. Боботуллаева Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган Уйғуннинг "Парвона” спектаклида Юлдуз, "Ғийбат”да Марфа Бардова, "Юлдузли тунлар”да Зуробегим, "Алла”да Менгличева, "Етти фарёд”да енгилтабиат, "Қирол Лир”да Гонерилья, "Қаллиқ ўйин”да қариқиз, "Кариолан”да Валерия, "Курорт”да Мавлуда, "Ўғрини қароқчи урди”да Жамила, "Ҳазрати аёл”да Лайло, "Юлдузли тунлар”да Зуҳробегим, "Тўмарис”да Мағана, "Сўнгги қабул”да Вера, "Кампирни гумдон қилмаймизми?”да Клара, "Дарахатлар тик туриб жон беради”да Элен, "Макр ва Муҳаббат”да Миллер хоним, "Ёз туни ғаройиботлари”да Графиня, "Нексия”да Ойдин, "Увайсий”да Ойчипопук, "Халала”да Одина дуду, "Тортатурман жабрини”да Адвокат, "Соҳибқирон”да Бибихоним, "Алишер Навоий”да Қундуз, "Яраланган оққуш ноласи”да Малоҳат, "Омон бўлгин, азизим”да Нелли каби кўплаб бир-бирига ўхшамас образларни ўйнаган. Маҳфуза Боботуллаева телеэкран орали бир қанча кино ва сериалларда ҳамда клипларда ҳам ранг–баранг роллар ижро этиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот