Ҳожиакбар Ҳамидовга табрик!


 

Ҳам олим, ҳам санъаткор Ҳожиакбар Ҳамидов таваллуд топган кун.

     Тарих фанлари доктори, профессор, "Турон" фанлар академиясининг академиги - Ҳожиакбар Ҳамидов 1949 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод маҳалласида дунёга келган. 1967 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг тариx факультетига кечки бўлимга ўқишга кириб, 1970 йилда уни муваффақиятли тугатди. Иш фаолиятини дастлаб катта лаборант, кейин тадқиқотчи бўлиб давом эттиради. Кундузги аспирантурада таҳсил олади. 1985 йилда эса санъатга оид “Ўзбекистонда бадиий ҳаваскорлик санъатининг ривожланиши” мавзусида илмий тадқиқот олиб бориб номзодлик диссертациясини ёқлаган. 

     "Санъатда илм-фанни, илм-фанда санъатни кўра олиш ва уни ўз фаолиятида уйғунлаштириш орқали халқ эътиборига тушиш Ҳожиакбар Ҳамидовни улуғ ва қутлуғлик маснадига элтгани рост", - дейди филoлoгия фaнлaри нoмзoди, доцент, нотиқ - Раҳимбой Жуманиёзов.
     Устоз санъаткор ва олим - Ҳожиакбар Ҳамидовни табриклаймиз! Ҳожиакбар ака, СИЗга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз.

 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.