Илмира Раҳимжоновага табрик!


     "Турон" Давлат ҳарбий театри ва кино актрисаси - Илмира Раҳимжоновани туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этамиз! Илмирахон ижро этган роллар талайгина ва барчаси ёдда қоларли бўлса-да, кўпчилигимизнинг хотирамизда "Чархпалак" сериалидаги "Лўли Маръям" образи орқали муҳрланиб қолган. Очиғини айтишим керакки, кейинги қисмларда ўйнаган актрисанинг ижросини қабул қила олмаганман. Ким билсин, мабодо дастлаб ўша актриса лўли Маръямни бошидан-оқ ўйнаганида, эҳтимол ёққан бўларди.
     Илмирахон, СИЗга энг аввало, соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Нимаики орзу-умидларингиз бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошмиз!
 
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.