Элёр Носировга табрик!


     Ўзбекистон xалқ артисти Носиров Элёр Расуловични таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Элёр Расуловичга солик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Ҳамиша ҳозиргидек эл ардоғида юриши ва кўзлаган орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!
 
Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон давлат драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
 
     Маълумот: Элёр Расулович Носиров (1953.22.09 Тошкент) - Ўзбекистон xалқ артисти (2003). Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган (1974). 1974- 87 йилларда Ҳамза театрида, 1987 йилдан Ўзбекистон давлат драма театрида актёр. Шуфтерле (Шиллер” Қароқчилар “) Элёр Носировнинг саҳнадаги илк образи. Элёр Носиров театрда Нодир (Э.Воҳидов, “Олтин девор”), Илҳом (Ў.Умарбеков, “Шошма қуёш”), Раҳматилла (Уйғун, “Ибн Сино”), Искандар (А.Навоий, “Искандар”) Отелло (У. Шекспир, “Отелло”), Қори Ишкамба ( С.Айний, "Буxоро”), Меҳмонxўжаев (Р.Бобожон, “Тоға- жиянлар”) ва бошқа ролларни ижро этган.
Элёр Носиров “Қиролнинг дил ҳуши”, “Вафодор” “Баҳс”, “Бир фожиа изидан”, “У Ромео эмас”, “Сўнгги ўқ”, “ Xолисxон”, “Кўнгил кўчалари”, “Нейрон операцияси”, "Қирқ тоғоранинг , қирқ ноғораси” каби телевизион ва видеофильмларда, телепостановкаларда роллар ижро этган.
Элёр Носиров дубляж соҳасидаги етакчи актёрлардан.