Яйра Исмоиловага табрик!


   Актриса ва педагог - Яйра Исмоиловани туғилган куни билан табриклаймиз! Яйра фильмлар, сериалларда турли-туман роллар ижро этиш билан бир қаторда, ёқимли овози бор. У тақлидчилик санъатини ҳам қойиллатади!

   Яйра Исмоиловага сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилавий тотувлик тилаймиз! Барча орзулари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!

   Маълумот: Яйра Исмоилова Маннон Уйғур номли санъат олийгоҳининг мусиқали драма факультетининг мусиқали театр актёрлиги мутахассислиги бўйича тамомлаган. Айни вақтда актрисалик билан бир қаторда 5-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг актёрлик маҳорати бўйича ўқувчиларга сабоқ беради.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот