Расулхон Қодирхоновга табрик!


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри - Расулхон Қодирхоновни туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 

  Расулхон Қодирхоновга энг аввало, соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаймиз! Дунёдаги жамики энг юксак истакларимиз маҳоратли актёримизга ҳамроҳ бўлсин!


   Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

 

  Маълумот: Қодирхонов Расулхон 20 сентябр 1985 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида таваллуд топган. 2016 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
  Маълумоти олий. 2009 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.
  Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрида 2009 йилдан буён ишлайди.
  Расулхон Қодирхонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У жорий репертуардаги “Осмондаги Ҳулкарим”да Сарвар, “Гаровдаги муҳаббат”да Шожалил, “Хонума”да Гиви, “Асл хазина”да Тешавой, “Аршин мол олан”да Сулаймон, “Матонат”да Карим Раҳимбоев, “Олифта”да Қувонч, “Дилдаги доғ”, “Сарвқомат дилбарим” ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
У Р. Муҳаммаджонов, С. Юсуповнинг “Ялмоғизнинг набираси” мусиқали эртагининг саҳналаштирувчи режиссёридир.
  Айниқса, унинг “Олифта” спектаклидаги Қувонч ва “Сарвқомат дилбарим”даги Илёс образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончли гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
  Актёр шунингдек, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Умр сўқмоқлари” телетуркумларида, “Меросхўр”, “Йўқолган одам” фильмларида, “Опа-сингиллар”, “Бедор туйғулар”, “Ҳаёт вальси”, “Умрнинг ўн лаҳзаси” каби телесериалларида бир қатор характерли роллар яратди. Расулхон ўз мухлисларини “Миллий” телеканалининг “Ширчой” тонгги кўнгилочар дастурида бошловчилик фаолиятини ҳам олиб борган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот