Ғолибларни табриклаймиз!


     7 сентябрь куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биносида «Ватан учун яшайлик» номли танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
     Мазкур танлов Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ватанпарварлик, замондошларнинг сиймолари акс эттирилган шеърий, насрий, болалар адабиёти ва бадиий-публицистик йўналишдаги сара асарлар учун ўтказилган эди.
     Якунда ҳайъат аъзолари томонидан танловга келиб тушган 56 нафар муаллифнинг ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги 102та асари баҳоланди ва улар ичида ғолиблар аниқланди.
1-ўрин:
1. Омон Матжон – «Эл бирла бўл» шеърий китоби учун;
2-ўрин:
1. Абдуқаюм Йўлдошев – «Осмон оғуши» қиссалар ва ҳикоялар тўплами учун;
2. Нодир Жонузоқ – «Сўз» достони учун;
3. Чоршам Рўзиев – «Ошиқлик» ғазаллари тўплами учун;
3-ўрин:
1. Сағинбай Ибрагимов – қорақалпоқ тилидаги «Танланган асарлар» шеърий китоби учун;
2. Қозоқбой Йўлдош – «Сўз ёлқини» ва «Очиқсўз» адабий-танқидий мақолалар тўпламлари учун;
3. Ўткир Раҳмат – «Йиллар оралаб» шеърий тўплами учун.

 

Манба: Kun.uz