Азиза Бегматовага табрик!


     Ўзбекистон халқ артисти - Азиза Бегматовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
     Азиза опа, СИЗга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Нимаики орзу-умидларингиз бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошмиз!


Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.


     Маълумот учун: Азиза Бегматова - 1998 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2000 йилда “Йилнинг энг яхши ижодкори” “Офарин” мукофоти совриндори, 2006 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари билан тақдирланган. Азиза Бегматованинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Дийдор”да Шарқия, “Ўн саккиз ёшлигим”да Шохиста, “Баҳор қайтмайди”да Лобар, “Қайтар дунё” да Хатира, “Чеча”да Чеча, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Отасининг қизи”да Марямхон, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Қирол Лир”да Сайрой хоними, “Маъмура кампир”да Салтанат, “Бухорои шариф”да Комилжон, “Майсаранинг иши”да Майсара, “Алвон гул”да энага, “Малика” да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон” да она, “Ҳаёт барибир гўзал” да Бахринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван Лао”да Дахей, “Эски муҳаббат”да Райхоной, “Аёллар салтанати”да бошлиқ, “Бир севга ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Мохинисо, “Беш сўм”да Салби, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна “Атиргуллар қисмати”да қайнона, “Жамила” да она ва яна бошқа образларни маромига етказиб ижро этган.