Музаффар Эркиновдан хушхабар!


     Кинорежиссёр, «Шуҳрат» медали соҳиби Музаффар Эркиновдан яна бир хушхабар! Ўзбек миллий сериаллар тарихида биринчи марта «Ўзбектелефильм» студияси маҳсулоти бўлмиш «Саодат» сериали Евросиё қитъаси давлатларининг «Славян эртаги» халқаро кинотелефестивалида 3 та номинацияни қўлга киритибди. Булар: «Энг яхши режиссёрлик иши», «Энг яхши сценарий», «Энг яхши операторлик иши» йўналишларида бўйича ғолиб деб топилди. .Кинотелефестиваль 8 сентябрь куни Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтади! Ғолибларни табриклаймиз!