Мавлудахон Аҳмедовага табрик!


     Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Маҳалла" телеканали муҳаррири, олий тоифали сухандон, актриса ва телебошловчи - Мавлудахон Аҳмедовани таваллуд топган айёми билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

     Мавлудахон, СИЗга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Сухандонлик, муҳаррирлик ва актрисалик фаолиятингизга улкан ривожлар тилаб қоламиз! СИЗга дунёдаги жамики энг юксак эзгу тилакларимиз ҳамроҳ бўлсин! Ҳамиша ҳозиргидек латофатли, ширинзабон, камтар, истеъдодли ИНСОН бўлиб юринг!

 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.