Гавҳар Ҳакимовага табрик!


  Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси - Гавҳар Мусабековна Ҳакимовани туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 

   Гавҳарга энг аввало, соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз. Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз.

 Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Гавҳар Ҳакимова Ўзбекистон Давлат драма театрида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актрисадир. Ўз фаолияти давомида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда катта мувафаққиятларга эришиб келмоқда. Кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлмоқда Жумладан: “Давлат болалари”да Назира, “Макр”да она, “Қуроқ” да бешинчи гўзал, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да бева, “Гамлет”да Офелья, “Эзгулик йўлида”да Марҳабо, “Минг йиллик ҳангома”да Салтанат, “Жийдалилар”да Манана, “Мувозанат”да Гулшод, “Қайтар дунё”да Мастон ва бошқа спектаклларда, шунингдек, фильмларда, миниатюралар театри, болаларга бағишланган ҳажвий кўрсатувларда ҳам турли ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот