Музаффар Эркиновга табрик!


  Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг олий тоифадаги кинорежиссёри, «Шуҳрат» медали соҳиби, "Ramz-Film" киностудиясининг директори ва бош режиссёри, 2019 йилда "Йилнинг энг яхши режиссёри" номинацияси ғолиби - Музаффар Эркиновни туғилган куни муносабати билан табриклаймиз! 

   Музаффар Эркиновга соғлик, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
  Келгусида дунё миқёсида бемалол рақобатлаша оладиган фильмларни кўплаб тасвирга олиши ва ўзбек киносини дунёга танитишига тилакдошмиз!

 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.


  Маълумот учун: Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли кинорежиссёр Музаффархон Эркиновнинг "Эзгулик ҳудуди" телесериали "Славян эртаги" 8-халқаро кинофестивалида "энг яхши режиссёрлик иши" йўналишида гран прини қўлга киритган. 
     Музаффархон Эркинов  "Армон", "Иқтидор", "Ягонам" , "Қасос", "Авлоний" каби кўплаб фильмлар,  "Саодат", "Эзгулик ҳудуди" сингари сериаллар, шунингдек,  ўттиздан ортиқ ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар режиссёри ҳисобланади.
  Музаффархон Эркинов ижоди юртимизда "Тасанно", "Эҳтиром" каби миллий мукофотлар билан тақдирланган бўлса, хорижда "Ижодий парвоз" халқаро кинофестивали, «Славян эртаги» номли Евроосиё кинотелефестивали ғолиби, "ТЭФИ-Содружество" Россия телевидение академияси халқаро мукофотига сазовор бўлган.
  "Тэфи" халқаро телевизион фестивалида "Саодат" ҳамда "Ўгай она" деб номланган иккита сериал билан иштирок этган. Натижалар эса Россиянинг "Мир" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган. ЎзМТРКнинг "Ўзбектелефильм" студиясида суратга олинган "Саодат" телесериали (режиссёр - Музаффархон Эркинов) 75 давлат ичида Телевидение соҳасидаги юксак натижалар учун таъсис этилган "ТЭФИ" халқаро мукофотига сазовор бўлган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот