Дугонажон, туғилган кунингиз муборак!


     Фақатгина чинакам дугонангизнинг қўлларигина юрагингиздаги тиканларни олиб ташлашга қодир. Ҳақиқий дўстингиз қувончингизни икки карра оширса, қайғунгизни СИЗ билан бирга баҳам кўради. Зуҳра, дугонажон, борингизга шукур. Яхшиям Сиз борсиз ҳаётимда!!! Яхши кунингизда ҳамма дўст бўларкан, аммо ёмон кунингизда садоқатли ва самимий дўстингиз ёнингизда туриб бераркан. Шу тарзда ким нонингизга дўст, ким жонингизга дўст, маълум бўларкан. Барчага Сиздек содиқ дўст ва дугона насиб қилишини тилаб қоламан! Аёллар ўртасида дўстлик бўлмайди деманглар. Шу сирни баралла овозда айтишим мумкинки, ҳақиқий эркаклар камайиб кетган, бироқ ҳақиқий аёллар дунёда кўп!!! Зуҳра, туғилган кунингиз муборак бўлсин!!!

 

Ҳурмат билан - Фируза Сабитова.