Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Ҳошим Арслоновга табрик!


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслоновни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Ҳошим ака, СИЗга энг аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик тилаймиз! Мавлуда келинойимиз билан қўша қариб, фарзандларингиз камолини кўриб юринг! СИЗга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

 

МАЪЛУМОТ УЧУН:

     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов - 1956 йил 1 Август куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. 1977 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган. 1977 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Давлат драма театрида фаолият юритган. Спектаклларда, фильм ва сериалларда кўплаб турли-туман ролларни ижро этган. "Уйғониш", "Марғиёна", "Отамдан қолган далалар", "Алпомиш", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланди", "Апрель-Май", "Чавандоз", "Сўзсиз севги", "Динозавр қолдирган из", "Ёрим-беозорим", "Ҳақиқат куни", "Қасос", "Менинг акам бўйдоқ", "Сўнгги қўнғироқ", "Сингилгинам", "Хиёнат", "Энди дадам бўйдоқ", "Ижарачилар" кабилар шулар жумласидандир. Дубляж соҳасида салмоқли улуш қўшиб келмоқда. Италиянинг Искя шаҳрида халқаро кинофестивальда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильмидаги роли учун ғолибликни қўлга киритган ва совриндор бўлган.